UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Расман: ЖЧ-2030га Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади. Уругвай, Парагвай ва Аргентина биринчи учрашувларини ўз мамлакатларида ўтказадилар Янгиликлар

Расман: ЖЧ-2030га Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади. Уругвай, Парагвай ва Аргентина биринчи учрашувларини ўз мамлакатларида ўтказадилар

Жаҳон чемпионати тарихда биринчи бор учта қитъада ўтказилади.

2030 йилги Жаҳон чемпионати умумий ҳисобда олтита мамлакатда ўтказилади. ФИФА ташкилоти ЖЧ-2030 мезбонлигига Испания, Марокаш ва Португалия мамлакатларини тасдиқлади. Ташкилот бу уч мамлакат тақдим қилган умумий лойиҳани  ғолиб деб топди. 

Бундан ташқари, Жаҳон чемпионатининг 100 йиллиги муносабати билан Уругвай, Аргентина ва Парагвай терма жамоалари биринчи учрашувларини ўз мамлакатларида ўтказадилар. Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинига Уругвай мезбонлик қилади. 1930 йилги Жаҳон чемпионати айнан Уругвай мамлакатида ўтказилганди.

Қолган барча ўйинлар Испания, Португалия ва Марокаш мамлакатларида ўтказилади. Шу тариқа, бу Жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилган тарихдаги биринчи мундиал бўлади.

"Бўлинган дунёда, ФИФА ва футбол бирлашмоқда", -дейди ФИФА президенти Жанни Инфантино ушбу қарор ҳақида.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика