Расман: Жаҳонгир Жиямуродов “Зомин” жамоасидан кетди
24 сен 2020 11:24
Янгиликлар
Расман: Жаҳонгир Жиямуродов “Зомин” жамоасидан кетди
ПРО лигада иштирок этаётган Жиззах вилоятининг “Зомин” жамоаси бош мураббий бўлиб ишлаб келган Жаҳонгир Жиямуродов расман жамоа билан ўзаро келишиб шартномани бекор қилди.
Тажрибали футболчи ва мураббий Жаҳонгир Жиямуродов “Зомин” жамоаси билан 2019 йил ПРО лига “Б” гуруҳи “Ғарб” минтақасида гуруҳда 1-ўринни эгаллаган эди. Йил охирида ПРО лига “А” гуруҳига ўтиш ўйинида финалгача олиб келган.
Бу йилги мавсумдан клуб ПРО лига ўйинларида иштирок этишмоқда. Бош мураббий бўлиб ўтган 5та тур натижасига кўра, жамоа 1 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этди.
ПРО лига 6 ва 7-турларда Жиямуродов “А” лицензия учун ўқиётганлиги сабабли жамоа ўйинларида захира ўриндиғида йўқ эди.
Жаҳонгир Жиямуродовга кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз, - деб ёзади “Зомин” ПФК матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар