UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  1 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси Янгиликлар

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" собиқ ҳужумчиси клубини ўзгартирди.

Норчаев фаолиятини Россиянинг "Алания" клубида давом эттиради. Ҳужумчи ва "қизил-сариқлар" ўртасидаги битим 3,5 йилга мўлжалланган. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 2020 йилнинг ёзида дебют қилган. Ҳусайн — Қарши шаҳрининг "Насаф" ФК тарбияланувчиси.


21 ёшли ҳужумчи собиқ жамоаси сафида 100та ўйин ўтказишга улгурган, у шу ўйинларда 40та гол ва 9та ассист қайд этди. У клуб билан бирга Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққан ва Мамлакат кубогида зафар қучган.


Ҳужумчи 2020/2021 йилги мавсум Осиё футбол конфедерацияси кубоги (ОФК)нинг энг яхши тўпурари бўлди. Норчаев жамоа билан турнирнинг финалига қадар етиб борган.


Ўйинчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларида ҳаракат қилган. У 19 ёшида мамлакатнинг бош жамоасида дебют қилган.


Оилага хуш келибсан, Ҳусайн!", — дейилади клуб хабарида.

Олдинроқ, Норчаевнинг янги клуби бўлган "Алания" ҳақида батафсил маълумот бериб ўтган эдик.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика