Расман: Ҳумоюнмирзо Иминов – "Динамо" футболчиси
27 дек 2023 18:00
Янгиликлар
Расман: Ҳумоюнмирзо Иминов – "Динамо" футболчиси
"Динамо" ПФК жамоа йиғинида иштирок этаётган Ҳумоюнмирзо Иминов клубнинг тўлақонли аъзосига айланганини расман маълум қилади.
Ўтган мавсумлар давомида "Пахтакор", "Энергетик-БГУ", "Бухоро" клублари шарафини ҳимоя қилган 23 ёшли ярим ҳимоячи билан 2024 йилнинг охирига қадар шартнома имзоланди.
Ҳумоюнмирзо Иминов якунланган мавсум "Бухоро" сафида Суперлигада 24 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.
Маълумот учун, Ҳумоюнмирзонинг акаси Сардор Эминов 2019 ва 2021 йилги мавсум "Динамо" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган.
"Динамо" ПФК аҳил оиласига хуш келибсиз, Ҳумоюнмирзо!", - деб ёзади "Динамо" матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар