Расман: Гомис собиқ жамоасига қайтди

Mirjalol Normatov
2 фев 2022, 22:52
"Галатасарой" матбуот хизмати 36 ёшли ҳужумчи Бафетимби Гомис билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

Яқиндагина "Ал Ҳилол" билан хайрлашган футболчи эркин агент сифатида турк клуби таркибига бориб қўшилди.

2018 йилда "Галатасарой" футболчини 6 миллион евро эвазига "Ал Ҳилол"га сотганди. У Саудия Арабистони жамоаси таркибида 147 ўйинда қатнашиб, 107 гол ва 16 ассист қайд этди.

Ушбу мавсумда эса у 17 учрашувда 9 марта рақиблари постига йўл топганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal