Расман: Дуглас Коста "Лос-Анжелес Гэлакси" футболчисига айланди
10 фев 2022 23:10
Янгиликлар
Расман: Дуглас Коста "Лос-Анжелес Гэлакси" футболчисига айланди
Футболчи ўз фаолиятини океан ортида давом эттиради.
"Ювентус" клуби ҳужумчиси Дуглас Коста расман ижара асосида "Лос-Анжелес Гэлакси" клубига ўтди. Футболчи мавсум якунига қадар ижарада тўп суради. Шундан сўнг, эркин агент сифатида "Лос-Анжелес Гэлакси" билан бир ярим йиллик шартнома имзолайди.
Коста 2021 йилнинг майидан бери "Гремио"да ижарада ўйнаётганди. У Бразилия жамоасида 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар