Расман: "Боруссия" ва "Бавария" Хуммельснинг трансфери борасида келишиб олди
19 июн 2019 18:50
Янгиликлар
Расман: "Боруссия" ва "Бавария" Хуммельснинг трансфери борасида келишиб олди
"Боруссия" ҳамда "Бавария" клублари 30 ёшли ҳимоячи Матс Хуммельс бўйича 38 миллионлик келишувга эришишди.
Ҳимоячи дортмундликлар билан 3 йиллик шартномага имзо чекиши керак.
Агар Матс "Боруссия"га ўтса, "Бавария" унинг трансфери бўйича фойда кўрган бўлади. Чунки, мюнхенликлар футболчини 3 йил олдин айнан "Боруссия"дан 35 миллион евро эвазига харид қилган эдилар.
Хуммельс "Бавария" либосида 118та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришган. У мюнхенликлар билан биргаликда 3 марта мамлакат чемпионлиги ва Германия Суперкубоги, шунингдек бир марта мамлакат кубогига ҳам эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар