Расман: "Барселона" Маскерано Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клубига ўтаётганини тасдиқлади
24 янв 2018 15:15
Янгиликлар
Расман: "Барселона" Маскерано Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клубига ўтаётганини тасдиқлади
Ярим ҳимоячи Хавьер Маскерано Испаниянинг "Барселона" жамоасидан Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клубига ўтади.
Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар берди.
33 ёшли аргентиналик Хитой клуби ихтиёрига 26 январь куни бориб қўшилади. Келишув ҳақида батафсил маълумот берилмади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, хитойликлар футболчи учун 10 миллион евро тўлашади. Ўйинчининг ўзи икки йиллик шартномага имзо қўяди ва шу муддат давомида 19 млн евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар