UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  0 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

Расман: Арсланмират Аманов АГМКга қайтди Янгиликлар

Расман: Арсланмират Аманов АГМКга қайтди

АГМК футбол клуби навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Олмалиқлик футбол мухлислари ёқимтойига айланган ва 2015-2016 йилги мавсумларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Арслонмират Аманов яна "ўз уйи"га қайтди.

АГМК футбол клуби туркманистонлик қанот ярим ҳимоячиси Арслонмират Аманов билан шартнома имзолади ва собиқ футболчимиз яна жамоамиз аъзосига айланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Арслонмират Аманов АГМКдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида маълум вақт "Бухоро" ва "Локомотив" шарафини ҳимоя қилди. Янги мавсумдан эътиборан эса Аманов яна жонажон жамоасига айланган АГМК либосида ўз ўйинлари билан яна мухлислар олқиши ва ишончини қозонишга ҳаракат қилади.

Арслонмират Аманов АГМК сафида 55 ўйин ўтказган ва 8 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Аманов Туркманистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади. Арслонмират Аманов Туркманистон терма жамоасида ҳозирга қадар 38 ўйин ўтказиб, 10 та гол муаллифига айланган.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Арслонмират!

Арслонмират Аманов ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1990 йил, 28 март

Туғилган жойи: Туркманистон

Ёши: 29

Позиция: ярим ҳимоячи, вингер

Ўйнаган жамоалари: "Ашҳобод" (2007-2009), МТТУ (2010-2013), "Окжетпес", Қозоғистон (2012), "Иртиш", Қозоғистон (2014), "Олтин Аср" (2017), "Бухоро" (2018), "Локомотив" (2019), АГМК (2015-2016, 2020-...)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика