Расман: Алишер Жалилов – АГМК футболчиси!
17 янв 2022 20:18
Янгиликлар
Расман: Алишер Жалилов – АГМК футболчиси!
АГМК жамоаси тожикистонлик Алишер Жалилов билан келишувга эришди.
Футболчи олмалиқликлар билан икки йиллик шартнома имзолади.
Фаолиятини Қозоннинг “Рубин” клубида бошлаган Алишер Жалилов маълум вақт “Нефтехимик” ва “Балтика” жамоалари ҳам ўйнаган. 2019 йилдан эътиборан эса Тожикистонга қайтган ва кетма-кет 3 мавсум “Истиқлол” жамоаси билан мамлакат чемпионига айланган.

Алишер Жалилов футболчилик фаолиятини Россияда бошлаган ва Россиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам фаолият кўрсатган. Кейинчалик эса Жалилов Тожикистон миллий терма жамоасида ўйнашни маъқул топган ва футболчи 2019 йилдан эътиборан Тожикистон миллий жамоаси аъзоси саналади.

Алишер Жалилов марказий ярим ҳимоячи амплуасида ўйнайди. Футболчи фаолияти давомида жами 159 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 40 та гол киритган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар