UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Расман: Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи! Янгиликлар

Расман: Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи!

Суперлигага қайтган “Андижон” футбол клубида янги мавсум учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Шу мақсадда жамоа аъзолари бугун клуб қароргоҳида тўпланиб, бўлажак чемпионат учун дастлабки машғулот босқичини бошладилар.

"Жамоада эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев бугун янги мавсумга тайёргарлик бошланиши олдидан жамоа аъзолари  ҳамда клуб ишчи-ходимлари билан йиғилиш ўтказди ва унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Улуғбек Абдусатторович йиғилишда “Андижон” жамоасининг про лига ғолиби сифатида Суперлигага қайтишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган футболчилар ва мураббийларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Шунингдек, клуб бош директори жамоада катта ҳажмдаги ишни бажарган ва Суперлигага қайтиши йўлида самарали фаолият юритган ҳамда қўллаб-қувватлаб турган “Андижон”нинг собиқ таъсисчиси Журъатбек Қувватовга ҳам олиб борган меҳнати учун ўзининг миннатдорчилигини изҳор этди. 

Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчимизки, жамоамизда бир ярим мавсум давомида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган россиялик Виктор Кумиковнинг клуб билан тузилган шартномаси ниҳоясига етгани сабабли у “Андижон” билан хайрлашди. Ўз навбатида Виктор Балютовичга жамоамизнинг Суперлигага қайтишига муносиб ҳиссасини қўшгани ва клубда муваффақиятли фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги ишларига омад тилаймиз. 

Улуғбек Мирзаев бошчилигида ташкил этилган йиғилишда “Андижон” жамоамизга янги бош мураббий сифатида Александр Хомяков расман таништирилди. 

53 ёшли россиялик Александр Андреевични мухлисларимиз жуда яхши биладилар. Боиси, 2019 ва 2020 йилги мавсумларда ҳам “Андижон” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Охирги иш жойи эса Муборакнинг “Машъал” клуби ҳисобланади", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати баёнотида.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика