

Манбага кўра, 2021 йил Перуда бўлиб ўтиши керак бўлган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Индонезия яшил майдонларида ўтказилиши режалаштирилган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги мундиал бекор қилинди. Мезбонлик ҳуқуқи эса 2023 йилги мусобақаларга сақланиб қолинди.
Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ЖЧлари бекор қилиниши коронавирус пандемияси таъсири билан боғлиқ. Қарор барча манфаатдор томонлар, жумладан, мусобақа мезбонлари билан келишган ҳолда қабул қилинди.



