UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1

Рашид Ғофуров: "Бир ярим тайм устунлик қилиб мағлуб бўлиш жуда аламли" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Бир ярим тайм устунлик қилиб мағлуб бўлиш жуда аламли"

"Нефтчи" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Рашид Ғофуров қатнашди.

"Ачинарлиси яхши ўйнаб ютқазиб қўйдик. Ўйин бўйича рақибга ютқазиб ҳисобда ҳам имкониятни бой берсак алам қилмасди, бироқ бир ярим тайм устунлик қилиб мағлуб бўлиш жуда аламли бўлади. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Дарвозабонимизнинг қўпол хатоси туфайли тўп ўтказдик. Менимча ўйин ёмон бўлмади, иккала жамоа мухлисларига ёқадиган баҳс бўлди. Дерби доим шундай шиддаткор ўтади. Кўпинча бундан ўйинларда битта тўп фарқи кузатилади. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман, бошқа чора йўқ", - дейди Рашид Ғофуров. 

"Кореялик Чой тиббий кўрикдан ўтишини кутаяпмиз. Аммо тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам 10 кун ичида бизга ёрдам берадиган даражага чиқа олмаса керак. Фақат унга умид қилиб қолмаслигимиз керак".

"Ўйиндан олдин дарвозабонлар мураббийи Анвар Жабборов билан гаплашганимда Акмал Ортиқов яхшироқ формада эканини айтди. Балки кейинги ўйинда Корнейчук майдонга тушиши мумкин".


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Фото: Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика