Рангник: "Магуайр клубимиз учун жуда ва жуда муҳим ўйинчи"
01 апр 2022 21:36
Янгиликлар
Рангник: "Магуайр клубимиз учун жуда ва жуда муҳим ўйинчи"
Мураббий ҳимоячи манзилига йўлланаётган танқидлар ҳақида гапирди.
"Манчестер Юнайтед" клуби устози Ральф Рангник жамоа футболчиси Харри Магуайрни қўллаб-қувватлади. Англия термаси мухлислари Магуайрни Кот-д’Ивуарга қарши ўйинда ҳуштаклар билан кутиб олишганди.
"Магуайр клубимиз учун жуда ва жуда муҳим ўйинчи. У бизнинг сардор. "Уэмбли"да бўлган воқеани тушунмадим. Бизнинг стадионда бундай бўлмаган бўларди. Мухлисларимиз Харрини қўллаб-қувватлашади. У бир неча йиллардан бери МЮ ва Англия учун ажойиб ўйин кўрсатиб келмоқда. Бу менимча унинг шахсиятига боғлиқ эмас. Гап Гаррининг ўйинида эмас", -дейди Ральф Рангник.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар