Рангник: "Австрия мураббийи бўлиш мен учун шараф"
29 апр 2022 21:43
Янгиликлар
Рангник: "Австрия мураббийи бўлиш мен учун шараф"
Ральф Рангник Австрия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди.
“Австрия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаш мен учун катта шараф. Айниқса, 2024 йилда Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ғалабага чанқоқ жамоа билан қатнашиш умиди руҳлантирмоқда”, — дейди Рангник.
63 ёшли немис мутахассиси май ойи охирларида Хорватия, Дания ва Францияга қарши Миллатлар лигаси ўйинларига жамоани тайёрлай бошлайди. Рангник билан шартнома икки йилга мўлжалланган.
Мавсум якунида у МЮ бош мураббийлигидан кетади. Унинг ўрнини нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг эгаллайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар