

ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос чап оёғидан олган жароҳатидан тузалишда давом этмоқда. Culture PSG нашрининг хабар беришича, Рамос яна бир-икки ойни майдонга туша олмаслиги мумкин. Бир қанча муддат аввал, ҳимоячи алоҳида машғулотларда шуғулланишни бошлаганди.
Эслатиб ўтамиз, шу ёзда Серхио Рамос "Реал Мадрид" клубидан ПСЖга ўтганди.



