UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  0 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  0 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  6 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  14 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  5 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  20 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4

Рамос Пикедан "Реал"ни ҳурмат қилишни талаб қилди Янгиликлар

Рамос Пикедан "Реал"ни ҳурмат қилишни талаб қилди

"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос "Барселона"даги ҳамкасби Херард Пикени "Қироллик клуби" футболчиларини ҳурмат қилишга чақирди.

Рамоснинг талабига сабаб, олдинроқ Пике "қаймоқранглилар" ҳимоячиси Альваро Арбелоани бир кун келиб комедия клубида кўришини айтганидир. Шу билан бирга, Денис Черишевнинг дисквалификацияси бўлишига қарамай "Кадис"га қарши Испания Кубогида майдонга тушганидан сўнг Пике ўз "твиттер" саҳифасида 9та смайлик қолдирган.

"Реал" сардори сифатида Пикега айтишим мумкин бўлган ягона нарса, у "Реал" ва унинг футболчиларини ҳимоя қилиши керак. Бундай ҳурматсилик муносабатларни бузади. Сўнгги йилларда бу икки клубда Пуйоль, Хави, Рауль ва Касильяс каби яқин дўстлар бўлган. Биз ҳаммамиз улардан ўрнак олиб, аҳмоқликларга йўл қўймаслигимиз керак" - дейди Рамос.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика