Рамос: "Ҳакамлар менинг устимдан кулаётгандек бўлди"
23 фев 2020 10:48
Янгиликлар
Рамос: "Ҳакамлар менинг устимдан кулаётгандек бўлди"
Рамос учрашувнинг 10-дақиқасида сариқ карточка олди. 47-дақиқада эса мадридликлар Валенсия клуби дарвозаси томон пенальти белгиланишини талаб қилишди. Бу паллада Хосе Кампаньи тўпни қўли билан ўйнаган, бош ҳакам Алехандро Эрнандес пенальти қўймаганди.

"Ҳакамлик борасида гапиришни истамасдим. Улар ҳам хато қилишади, бироқ баъзида ўйга толдиришади.
Ҳа, биламан. Хар хил критериялар бор. Испания Суперкубогида қўлим билан ўйнаганим учун пенальти қўйилганди. Бугун ҳам бундай ҳолат кузатилди, бироқ пенальти берилмади.
Эрнандесдан жаҳлим чиқди. Олдинлари ҳакамлар анчагина ҳурматга лойиқ эди, жамоа сардорлари улар билан гаплаша олардилар. Улар ҳам талаб қилишарди.
Ҳакамнинг балки мен билан шахсий муаммоси бордир. Бўлса, устимдан кулмасдан шартта юзимга айтсин. Шу билан муаммо тугайди", - деди Рамос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Фикрлар