Рамос айтган гапларини тан олмади
14 фев 2019 11:31
Янгиликлар
Рамос айтган гапларини тан олмади
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Аякс" устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг, турнирнинг кейинги босқичларида дисквалификация бўлмаслик учун атайин сариқ карточка ишлаганини тан олди.
89-дақиқада у Каспер Дольбергга қарши қўполлик ишлатди. Шундай қилиб, Рамос жавоб ўйинини ўтказиб юборади.
"Карточкани атайин олмадим десам алдаган бўламан. Рақибга паст назар билан қараб, ғалаба қозондик деб ўйлаш нотўғри" - деди ҳимоячи ўйиндан кейин.
Кейинроқ у "Твиттер" орқали сўзларини рад этди.
"Дисквалификация менга озор беради. Атайин сариқ карточка олганим йўқ, "Рома" билан ўйинда ҳам шундай бўлган. Энди "Реал"ни трибунадан қўллаб қувватлайман. Жамоамнинг кейинги босқичга чиқишига умид қиламан" - деб ёзди Рамос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар