UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  0 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  3 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  21 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   3 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3

Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ" Янгиликлар

Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ"

Ҳозирги кунда ҳамма Абдуқодир Ҳусановнинг дунёнинг гранд клубига ўтишини кутмоқда.

"Ланс"га ўтишида ва шу даражага чиқишида Беларуснинг "Энергетик БГУ" клуби ва у ердаги мураббийларнинг меҳнатини ҳеч ким эслаётгани йўқ.

18 ёшли футболчининг келажагига ишонч билдириб асосий таркибга қўшишган мураббийлар олдинни кўра олишларини исботлашди.




Умуман олганда "Энергетик БГУ" ҳақида кўп илиқ фикрлар билдириш мумкин.

1.Пандемия вақтида Жасурбек Яхшибоевнинг ўйинларини деярли бутун дунё томоша қилди ва ўзига бўлган ишончни қайтара олган Яхшибоев кейинроқ "Сантиаго Бернабеу"да "Реал"га гол урганди.




2. Бир йил давомида Украинада футбол ўйнамаган Бобир Абдихолиқовга ишонч билдирилди. Бобир ўша бир йил ичида Беларусдаги деярли барча индивидуал совринларни ютди. Икки йилдан буён ўз клублари билан мамлакат чемпиони бўлмоқда.




3. "Пахтакор" захирасида қолиб кетаётган Рустам Турдимуродов "Энергетик"да ижарада ўйнади. Тўғри ҳужумчи Беларус клубида умуман гол ура олмади. Лекин футболчи сифатида ўса олганини 2024 йил "Андижон"да кўрсата олди ва мавсум давомида 9 та гол уришга эришди. "Андижон"нинг асосий ҳужумчиси бўлиб олди. Июнь ойида ҳам энг яхши футболчи, ҳам энг чиройли гол муаллифига айланди. Бир йил аввал ўз уйидан узоқда, бегона мамлакатда гол ура олмай, сабр қилиб меҳнат қилишда давом этган Рустам бу йил мамлакат кубогини қўлга киритди.




Қисқа қилиб айтганда, раҳмат сенга "Энергетик БГУ"!

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика