UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Раҳимжон Давронов: "Машъал" кучли бешликка киришга ҳаракат қилади" Янгиликлар

Раҳимжон Давронов: "Машъал" кучли бешликка киришга ҳаракат қилади"

Суперлига жамоалари янги мавсумга тараддудни давом эттиришмоқда. Хусусан “Машъал" жамоаси ҳам орадаги катта танаффусдан сўнг яна кчлилар сафига қайтишга муваффақ бўлди.

Муборакликлар бош мураббий Виктор Жалилов қўл остида машғулотларни олиб боришмоқда.

Таркибда ҳозирча катта ўзгаришлар йўқ. Фақат, ўтган мавсумда ижарада ҳаракат қилган футболчилар жамоа ихтиёрига қайтган холос. Ҳусусан 2019 йилда ижара асосида “Бухоро” клубида тўп тепган дарвозабон Раҳимжон Давронов ортга қайтди. Олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган иқтидорли посбон тайёргарлик ва йиғин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Тайёргарлик режа бўйича кетмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпмиз. Иккита назорат учрашуви ҳам ўтказишга эришдик, “Бухоро” ва “Қизилқум” билан. Ҳа, янги мураббий ҳақида бирор нима дейишим қийин. Ҳозирча машғулотлар анча қизиқарли тус олган. Чемпионат бошланса кўп нарсага ойдинлик киритиб олишимиз мумкин. Мазкур йиғин доирасида яна ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Тўғри, трансферлар ойнасида оқсаяпмиз. Лекин, ўзимизнинг маҳаллий футболчиларимиз ўзларини кўрсатишга тайёр туришибди. Кучли бешликка киришга ҳаракат қиламиз”,- деди Давронов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика