Рафинья Алькантара "Барселона"дан кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
11 май 2017, 12:12
"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара клубини ўзгартириш ҳақида жиддий ўйлаб қолди.

Футболчи ЖЧ-2018да иштирок этмоқчи. У фақат барқарор ўйин амалиёти туфайлигина Бразилия терма жамоаси асосий таркибидан жой олиши мумкинлигини яхши билади. Бироқ Алькантара Каталония клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлишига ишончи комил эмас, чунки жамоада юқори даражали ярим ҳимоячилар кўп. Бундан ташқари, испан грандида мураббий алмашмоқда ва Рафинья янги мутахассис унга қандай муомалада бўлишини билмайди.

Маълумотларга кўра, футболчи Бразилия клубларидан бирида ижарада тўп тепиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo