UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Рафаэль Баласанян: "Металлург" билан ўйиндан кейин Ботирали Эргашев ўзи мустақил юра олмади" Янгиликлар

Рафаэль Баласанян: "Металлург" билан ўйиндан кейин Ботирали Эргашев ўзи мустақил юра олмади"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Металлург" - "Динамо" (5:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Рафаэль Баласанян ўз фикрларини билдирди.

Рафаэль Баласанян, “Динамо” жамоаси бош мураббий ёрдамчиси: - Биринчи таймда йигитлар ҳимояда жуда ишончли ўйнашди. Бизда ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкониятлари ҳам бўлди.

Афсуски, мана нечанчи ўйиндирки, биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин футболчиларимиз руҳан тушкунлик исканжасига тушиб қолишмоқда. Бу эса ҳимоя чизиғида парокандалик юзага келишига сабаб бўляпти. Шунинг боис кетма-кет мағлубиятларни қабул қилиб оляпмиз.

Эҳтимол бугун биз биринчи бўлиб муваффақиятга эришганимизда ўйин бошқача кечарди. Албатта бу вазиятларда Александр Лобановнинг ажойиб ўйин кўрсатганлигини таъкидлаш керак. Бизда эса Ботирали Эргашев жароҳатланди. Ҳозирча билганим, у ўзи юра олмаяпти. Шифокорларимиз биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишди. Умид қиламизки, кейинги ўйинларгача уни сафга қайтара оламиз.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика