Қуролланган жиноятчилар "Атлетико" вингерининг уйини талон-тарож қилишди. Ўйинчи ва унинг оиласи ўша пайтда уйда эди
14 янв 19:16
Янгиликлар
Қуролланган жиноятчилар "Атлетико" вингерининг уйини талон-тарож қилишди. Ўйинчи ва унинг оиласи ўша пайтда уйда эди
"Атлетико" вингери Анхель Корреа уйида ҳужумга учради.
Тўрт нафар қуролланган жиноятчилар аргентиналикнинг Испаниядаги уйига бостириб киришди ва улардан пул ва тақинчоқларни беришни талаб қилишди. Воқеа шанба куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида содир бўлган.
Анхель ва унинг оиласи ўша пайт уйда эди. Жиноятчилар ўқотар қуроллар билан қуролланишганди.
Корреа ва унинг оиласи тунаб кетилди, аммо ҳеч ким жароҳат олмади. Полиция текширувни бошлаган.
Олдинроқ "Атлетико"нинг яна уч ўйинчиси билан шундай ҳолат юз берган: Альваро Мората, Габи Фернандес (2018 йилгача клубда ўйнаган) ва Томас Парти (2020 йилгача клубда ўйнаган).
Фикрлар