UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  0 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  11 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3

Қозоғистоннинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркиби Янгиликлар

Қозоғистоннинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркиби

Хабарингиз бор, 14-15 декабрь кунлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ҳар икки баҳс ҳам Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтади. Бироз аввал Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамизнинг таркибини чоп этган эдик.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби

Энди эса рақибларнинг таркибини ҳам тақдим этамиз. Бош мураббий Рикардо Кака Қозоғистон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйинлари учун 14 нафар футзалчини жалб қилган.

Қозоғистон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши таркиби:

Дарвозабонлар: Игита ("Кайрат"), Рауан Атантаев ("Нур-Султон"); 

Ўйинчилар: Биржан Оразов, Чингиз Есенаманов, Альберт Акбаликов, Дуглас (ҳаммаси – "Кайрат"), Тайнан ("Эль-Посо", Испания), Арнольд Кнауб ("Динамо Самара", Россия), Нурбек Карагулов ("Актобе"), Жомарт Токаев, Болат Сарбасов (иккиси - "Атирау"), Ерсултон Сагиндиков ("Байтерек"), Ринат Турегазин ("Аят"), Газиз Нагашибай ("Рахмет").

Таркибдагилардан Ерсултон Сагиндиков, Ринат Турегазин ва Газиз Нагашибайлар шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашмаган. Қўшниларимиз ЖЧ-2021да тўртинчи ўринни қўлга киритишган эди.


Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ўртоқлик ўйини Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройи (Нур-Султон)да бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика