UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  0 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  3 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  1 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  2 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  4 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  7

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби Янгиликлар

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби

Хабарингиз бор, 14-15 декабрь кунлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ҳар икки баҳс ҳам Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз кеча Қозоғистон пойтахтига етиб борди ва машғулотларни бошлаб юборди. Вакилларимиз халқаро ўртоқлик ўйинига 13 нафар футзалчи билан йўл олишди. Йиғинга таклиф этилган 14 нафар ўйинчи орасидан фақат Хушнур Эркинов ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо сабаб Тошкентда қолган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Қозоғистонга йўл олган таркиби:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Локомотив");

Ўйинчилар: Анасхон Раҳматов ("Ҳуахин-Жиззах"), Машраб Одилов ("Локомотив"), Ихтиёр Ропиев ("Ҳуахин-Жиззах"), Илҳом Ҳамроев ("Ҳуахин-Жиззах"), Дилшод Раҳматов ("Ҳуахин-Жиззах"), Акбар Усмонов ("Локомотив"), Ҳусниддин Нишонов ("Ҳуахин-Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Ҳуахин-Жиззах"), Абдулла Солиҳов (АГМК), Давлат Ибрагимов (АГМК), Даврон Чориев ("Ҳуахин-Жиззах").


Кўриб турганингиздек, таркибдагилардан фақат Абдулла Солиҳов ва Давлат Ибрагимов шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ўртоқлик ўйини Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройи (Нур-Султон)да бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика