UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  2 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  8 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6

Қозоғистондаги стадионда Чемпионлар лигаси ўйини олдидан қурбонликка қўй сўйилди Янгиликлар

Қозоғистондаги стадионда Чемпионлар лигаси ўйини олдидан қурбонликка қўй сўйилди

Қозоғистоннинг «Шахтёр» ва Шотландиянинг «Селтик» жамоалари ўртасидаги футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси ўйини арафасида «Астана-Арена» стадионида қўй сўйиб, қурбонлик қилинди.

Бу ҳақда Islam-Today сайти хабар бермоқда. Диний маросим «Шахтёр» футболчиларининг ташаббуси билан ўтказилган.

Қурбонлик «Шахтёр» футболчиларининг машғулотлари олдидан бўлиб ўтган. Маросимни ўтказиш учун масжиддан мулла таклиф қилинган.

Қарағанданинг «Шахтёр» жамоаси «Селтик»га қарши дастлабки учрашувни 20 август куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Жавоб ўйини 28 август куни Глазгода бўлиб ўтади.

«Шахтёр» 2012 йили Қозоғистон чемпионатида ғолиб чиққан. 2013 йилги мавсумда жамоа Қозоғистон чемпионати пешқадами – «Актобе»дан 12 очкога ортда қолгани ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

2013/2014 йилги Чемпионлан Лигасининг иккинчи саралаш босқичида «Шахтёр» Беларуснинг БАТЭ жамоасини курашдан чиқарди, учинчи саралаш босқичида эса Албаниянинг «Скендербеу» жамоаси устидан ғалаба қозонди. Агар Қарағанда клуби икки ўйин натижасига кўра «Селтик»дан устун келса, у Қозоғистон футболи тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган жамоага айланади.

Маълумот ўрнида, жамоа 2011 йилдан Виктор Кумиков бош мураббийлик қилади. Бундан аввал у Ўзбекистоннинг «Машъал» ва «Насаф» футбол клубларида иш олиб борган, «Насаф» билан бирга ОФК Кубоги чорак финал баҳсларига қадар етиб борган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика