UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  0 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  0 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  15 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  31 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  25 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди" Янгиликлар

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди"

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Испания - Қозоғистон (1:1) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака сайтимизга кичик интервью берди.

"Курашларга бой учрашув гувоҳига айландик. Икки терма жамоа ўртасида ҳар доим шундай қизиқарли баҳслар бўлиб туради. Биз бугун Испанияни мағлуб этини истагандик, аммо буни уддалай олмадик. Ўйин давомида кўп йўқотишлар бўлди, ўйиндан олдин ҳам йўқотишлар бўлганди. Биз бор-йўғи 7-8та футзалчи билан ўйнамоқдамиз" - дея фикр билдирди Рикардо Кака

- Қозоғистон ўйиннинг қайси жабҳасида рақибдан устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?

- Фикримча, ҳимояда. Биз бугун кўпроқ ҳимояландик. Испания эса ҳужум қилди. Биз "иккинчи" рақамли жамоа бўлдик. Ҳужум ўйинларни ютади, ҳимоя эса совринларни деган гап бор.

- Қозоғистон ушбу Жаҳон чемпионатида ўз олдига қандай мақсад қўйган? Қайси босқичдаги иштирок Қозоғистон учун яхши натижа деб ҳисобланади?

- Ўтган мундиалдан ҳам яхшироқ натижа кутишмоқда. Биз буни ҳис қиляпмиз ва бу бизга босим бўлмоқда, лекин шу босим, аслида бизнинг устунлигимиз ҳисобланади. Ўтган Жаҳон чемпионатида ярим финалда иштирок этгандик. Мухлислар бу сафар ҳам ярим финал натижасини кутишмоқда. Мен жамоамга кўп маротаба такрорлаяпман, бизда аниқ бир мақсад йўқ. Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш.

- Учрашув давомида "Андижон" спорт комплексига ташриф буюрган барча мухлислар Қозоғистонга мухлислик қилишди. Мухлислар яратган атмосфера ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Ўзбекистонлик барча мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим. Андижонга етиб келган кунимиздан бери уйда юргандекмиз. Учрашувдан олдин мухлислар "коридор" қилиб ўйинга кузатиб қўйишди. Ҳамма бизни қўллаб-қувватламоқда. Ҳамма ерда Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари, бу шунчаки ажойиб. Барча бизга ғалаба тиламоқда. Бундай вақтда ўзимни тийиб тура олмадим ва кўзимга ёш келди, тўғриси. Имкон қадар тезроқ Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига ташриф буюриб, уларга мухлислик қилишни кутяпман. Мухлислар трибунасига келиб, Ўзбекистонга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг бундай ҳурматига қандай жавоб қайтаришни билмаяпман. Айтганча, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари мусобақани дуранг билан бошлашди.




Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика