UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнгги баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  9 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  1 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  38 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  34 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  21 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  23 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  5

Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик" Янгиликлар

Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"

Жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Португалия – Қозоғистон (1:2) учрашувидан сўнг қозоғистонликлар бош мураббийи Рикардо Кака микст-зонада фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Португалия тартибли ва яхши шаклланган жамоа эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар бўлишини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик. Ўйиннинг қайсидир қисмида завқланиб ҳаракат қилдик, қайсидир қисмида эса жуда катта қийинчиликка дуч келдик, аммо бунга чидаб бердик ва якунда ғалаба қозондик.

- Бугун Португалия етакчилари – Эрик, Бруно ва Зикининг ўйини унчалик ўхшамади...

- Эҳтимол, бу бизнинг ўйинга танлаган режамиз иш берганидан далолат берса керак. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсата олишмади. Бу бўйича учрашувни яна бир бор кўриб чиқибгина қандайдир хулосамни билдиришим мумкин. Умуман олганда, энди бу ҳақда ўйламасдан, олдинга қараб интилишимиз лозим.



- Жамоадаги ёш ва тажрибали ўйинчилар ўртасидаги баланс қандай йўлга қўйилган?

- Улар билан бирга яшаш, уларни ҳис қилиш муҳим. Уларнинг одатини ўрганиш керак. Шундан келиб чиқиб бутун бир жамоа шакллантирилади.

- Амалдаги ЖЧ чемпиони Португалия мағлуб этилди. Кейинги рақиб Аргентина ёки Хорватия бўлади. Қайси жамоа сизларга қулайроқ?

- Улар кучли рақиблар. Қачонки, ўз шаҳримдаги йигитларга қарши ўйнасам, биз уларни аниқ ютган бўлардик (кулади).



- Франция ҳамда Эрон ўзаро ўйинда гол урмаслик учун ўйнашди. Бу катта резонансга сабаб бўлди. Бунга муносабатингизни билдирсангиз...

- Бу – шармандалик! Ҳатто муҳокама қилишни истамайман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика