UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинларида ёшларимизга имконият берган эдик. Мундиалга эса энг кучли таркибимизни олиб келамиз" Янгиликлар

Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинларида ёшларимизга имконият берган эдик. Мундиалга эса энг кучли таркибимизни олиб келамиз"

Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака ФИФА футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг турнир ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Қозоғистон терма жамоасининг гуруҳдошлари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Осон гуруҳдан жой олганимиз йўқ. Барча рақибларга қийин бўлади. Бугунги қуръада биринчи бўлиб кимга қарши ўйнашимизни билиб олдик. Янги Зелландия Жаҳон чемпионатида янги иштирокчи. Ливияни ҳам янги ном деб айтсак бўлади, аммо уларда маҳорат ва тажриба юқорироқ. Испания терма жамоасини таништиришинг ҳожати йўқ.  Испания ва Қозоғистон терма жамоаларда "қоғоз"даги фаворитлар.

- Қозоғистон футзал терма жамоаси сўнги мундиалда тўртинчи ўринни қўлга киритганди ва аламли тарзда медаллардан қуруқ қолганди. Ўзбекистонда ўтказиладиган мусобақада жамоангизнинг мақсади қандай? Қозоғистон терма жамоаси яна медаллар учун курашадими?

- Мақсадимиз сўнги Жаҳон чемпионатидаги натижани яхшилаш. Биз ҳар доим ғалаба учун паркетга чиқамиз. Тўплаган тажрибамиз бизга ёрдам беради деган умиддаман.

- Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари плей-офф босқичида бир-бирига тўқнаш келиши мумкин? Ушбу потенциал баҳс ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Гуруҳ босқичидаги учта учрашувни ўтказиб олайлик. Плей-оффда ким рақибимиз бўлиши ҳам ҳали ноаниқ.

-  Қозоғистон терма жамоаси сўнги ўртоқлик учрашувларида асосан ёш футзалчиларга билан ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинида таркибда ёш футзалчилардан иборат эди. ЖЧда ҳам ёш футболчиларга имконият берасизми ёки мундиал таркибда ротация қиладиган вақт эмасми?

- Жаҳон чемпионатида эскпериментлар қилинадиган мусобақа эмас. Мундиалга энг кучли футзалчиларимизни олиб келишимиз аниқ. Ўртоқлик учрашувларида таркибни ўзгартирдик кўрдик. Жаҳон биринчилигида бор йўғи 14та футзалчи иштирок эта оламиз. Шу сабабли, ёшларни ўйлашга имкониятимиз йўқ.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика