UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  34 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  23 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  16 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  57 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев Янгиликлар

Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Айниқса, бугун туғилган кунини нишонлаётган ҳамюртларимиз учун бу қўшалоқ байрам. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунида таваллуд айёмини оила аъзолари даврасида нишонлашнинг файзи бўлакча бўлади. 

Ана шундай бахтиёр инсонлар қаторида таниқли футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев ҳам бор. Улуғбек Абдусатторович бугун 42 ёшга тўлдилар. Тошкент молия институтида таҳсил олган бугунги қаҳрамонимиз футболга қизиқиши сабаб ўзини ҳисоб-китоб ёки менежмент оламида эмас, умуман тескари соҳа - журналистикада синаб кўрди. Бу уриниш эса кутилганидан ҳам яхши самара берди. У бир неча йил давомида "Пахтакор" клуби матбуот хизматида ишлади. Ўз мақолалари билан "Интерфутбол" ва бошқа футбол нашрларида чиқиш қилди. Маълум муддат ўзи туғилиб ўсган Андижон вилоятининг бош жамоаси - "Андижон"да спорт директори лавозимида меҳнат қилди. 

2019 йил эса Улуғбек Мирзаевнинг ҳаёти ва фаолиятида туб бурилиш билан бошланди. Фаолиятини журналистикадан бошлаган Улуғбек ака 2019 йил 8 январь куни бироз кутилмаганда "Бунёдкор" профессионал клуби бош директори этиб тайинланди. Тан олиш керак, ўша пайтда "Бунёдкор" жамоаси қийин даврни бошдан кечираётган, клубда молиявий муаммолар юзага келган эди. Соҳани ичидан яхши билгани учун бугунги қаҳрамонимиз янги иш жойида ўзини йўқотиб қўймади. Қисқа фурсат ичида жамоадаги муаммолар барҳам топиб, вазият ижобий томонга ўзгара бошлади. Сергей Лушчан ва клуб ўртасида узоқ вақт давом этган суд жараёни ҳам айнан Улуғбек Мирзаевнинг саъй-ҳаракатлари билан "Бунёдкор" фойдасига ҳал бўлди. Шунингдек Сергей Симомненко ҳамда Ривалдо масаласига ҳам барҳам берилди. Клуб бир қисқа фурсатда аввалги мавқеини тиклай олди. Халқаро алоқалар ўрнатилди, маркетинг борасида ҳам олдинга силжиш кузатилди. Жамоага тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Чемпионатдаги энг ёш таркиб билан Суперлигада қатнашган "қалдирғочлар" якунда бронза медалларига эга чиқишди.

Улуғбек Мирзаев оилапарвар инсон. У турмуш ўртоғи билан 4 нафар фарзандни тарбиялаяпти. Укаси Баҳодир Мирзаев эса ҳозирда пойтахт вилоятининг АГМК жамоасида спорт директори лавозимида ишлаяпти. Укаси ҳам ўз вақтида футболга оид мақолалари билан турли нашрларда чиқиш қилган. Умуман олганда, футболга ошуфта оила!

Сайтимиз ходимлари номидан Улуғбек Мирзаевга соғлик ва саломатлик, омад ва оилавий хотиржамликни тилаб қоламиз!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика