UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  2 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  8 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  11 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  4 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  19 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0

Қорақалпоғистонлик футзал мураббийлари учун ўқув курси Янгиликлар

Қорақалпоғистонлик футзал мураббийлари учун ўқув курси

Теглар :  футзалНукус
Нукус шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “Level One” сертификати бўйича халқаро мураббийлар курси ташкил этилди.

Ушбу курслар Ўзбекистон футбол федерациясининг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси ҳамда Ўзбекистон мини футбол (футзал) ассоциациясининг 2015 йилги иш режасига асосан бўлиб ўтди.

Ўз навбатида 21-26 июль кунлари Қорақалпоғистон  республикаси пойтахтидаги “Турон” спорт мажмуасининг ўқув-машғулот базасида олиб  борилган мазкур курс машғулотларига ОФК инструктори Аваз Мақсумов раҳбарлик қилди. Нукуслик Онгарбой Жалимов курс координатори вазифасини ўтади.  Деярли бир ҳафта мобайнида 16 нафар қорақалпоғистонлик мураббий “Level One” сертификати йўналишида сабоқ олишди.

- Футзал бўйича мураббийларимиз ушбу курс жараёнига жиддий ёндошишди, - дейди Қорақалпоғистон республикаси футбол федерацияси биринчи вице-президенти Владимир Назаров. – Негаки, кейинги вақтларда мураббийларнинг тегишли лицензия ва сертификатга эга бўлишлари муҳим аҳамият касб этаётир. Шу жиҳатдан, улар малакаларини ошириш, тажрибаларини янада юксалтириш борасида изланишаётир. Ишончим комилки, ниҳоясига етган навбатдаги курс республикамизда спортнинг футзал турини янада оммавийлашишига хизмат қилади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика