UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  32 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  0 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  2 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  1 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  1 19:30 "Реал" - "Кадис"  6 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2

Қўқонлик футболчи эртага Тожикистон чемпионатида дебют учрашувини ўтказиши мумкин Янгиликлар

Қўқонлик футболчи эртага Тожикистон чемпионатида дебют учрашувини ўтказиши мумкин

Эртадан футбол бўйича Тожикистон чемпионатига старт берилади. Аввал хабар берганимиздек, бу йил кўплаб хамюртларимиз қўшни давлат чемпионатида фаолият олиб боради.

Улардан бири – Дилшод Баратов. Қўқонлик иқтидорли футболчи яқинда Тожикистоннинг “Файзқанд” клубига кўчиб ўтди. Ушбу жамоага ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган собиқ футболчи Тоҳир Мўминов устозлик қилиб келмоқда. Ўз вақтида “Андижон” таркибида ёрқин ўйинлари билан ишқибозларнинг қалбидан жой олган Мўминов бу йил “Файзқанд”ни кучайтириш мақсадида ўзбекистонлик беш нафар футболчини ўзи жамоасига таклиф этган. Бўлғуси чемпионатга астойдил тайёргарлик кўраётган ҳамюртимиз Дилшод Баратов билан боғланиб, янги жамоадаги илк таассуротлари ва бошқа айрим саволларга жавоб олдик.

- Дилшод, бунгача асосан “Қўқон-1912” ёшлар жамоасида ўйнаб келгансиз. Айтингчи легионерга айланишингиз тарихи қандай кечди?

- Ўзингизга яхши маълумки, ўтган йили “Қўқон-1912” жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бахтиёр Ашурматов жорий мавсум таркибда ўзи истаган футболчиларни олиб қолди. Мен эса у мураббийнинг ўйин услубига тўғри келмадим шекилли, бошқа жамоа топишим мумкинлиги ҳақида айтишди. Шундан сўнг ПРО-Лига қатнашчиси “Истиқлол”жамоаси ўқув-йиғинига бориб қўшилдим. Фарғоналиклар таркибида маълум муддат шуғуландим. Кейинчалик менда Тожикистон клубига бориб, ўзимни кўрсатиш учун имкон туғилди. Нарсаларимни шартта йиғиштирдимда, қўшни давлатга йўл олдим.


- “Файзқанд” мураббийлари Сизни қандай топишгани мухлисларга қизиқ бўлса керак?

- Қўқонлик дарвозабон Муҳриддин Аҳмедов мени “Файзқанд” жамоаси раҳбариятига тавсия қилган экан. Шундан кейин улар мени кўрикка таклиф этди. Харакатларим маъқул келгач, шартнома таклиф қилишди. Дарвоқе, Тожикистонга мен бир йил муддатга ижара асосида келганман. Чунки “Қўқон-1912” билан яна бир йиллик шартнома қолди.

- Бу йил илк бор легионер сифатида фаолият юритасиз. Янги жамоадаги дастлабки таассуротлар қандай?

- Легионер сифатида четда ўйнашнинг ҳам гашти бошқача экан. Янада масъулиятли бўлиш талаб этилади. Айниқса маҳаллий футболчилардан устун бўлишга мажбурмиз. Бу ерда мендан ташқари яна тўрт нафар ўзбекистонлик футболчилар ҳам бор. Янги жамоада мени яхши қабул қилишди. Айтарли жиддий муаммоларга дуч келганим йўқ. Аста секин кўникиб боряпман.

- Клубдаги шарт-шароитлар сизни қониқтиряптими?

- “Файзқанд” жамоаси дебютант ҳисобланади. Клуб профессионал сифатида энди-энди шакллантирилмоқда. Ҳозирча бизга клуб квартира берган. Легионерлар алоҳида шу ерда истиқомат қиляпмиз. “Файзқанд” Восе туманининг клуби ҳисоблансада, асосан Душанбе шаҳрида бўлади. Маҳаллий футболчилар машғулотларга бошқа клублардагидек уйидан қатнайди.


- Бош мураббий ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдик?

- Тоҳир ака Мўминов билан алоҳида суҳбатлашдик. Илгари “Андижон”да ўйнаганини айтиб, у даврларни ҳозир ширин хотиралар билан эслашини алоҳида такидлади. Мураббий сифатида ажойиб мутахассис эканлиги кўриниб турибди. Жамоада энг аввало тартиб-интизомни биринчи ўринга қўяди. Жамоани доим худди бир оила каби бўлишлигини талаб этади. Машғулот жараёнлари ҳам ранг-баранг. Техника ва жисмоний тайёргарлик устида тенг олиб боради ҳаммасини.

- “Файзқанд” жамоасида сиздан қайси чизиқда фойдаланишмоқда?

- Бу ерда мен чап томон ярим ҳимоясида ўйнаяпман. Янги жамоада 14-рақамни танладим.

- Эртанги ўйинга тайёргарлик қандай?

- Бу ерда карантин бўлмади. Ҳаммаси кўнгилдагидек. Душанбе шаҳрининг “Локомотив-Помир” клуби билан тўқнаш келамиз. Албатта ҳозир ҳаммамиз ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз. “Истиқлол”нинг марказий стадионида кечадиган мазкур баҳс қизиқарли ва томошабоп ўтишига шубҳам йўқ. Насиб қилса Тожикистон чемпионатидаги дебют учрашувим омадли якун топади.


Маълумот учун:
Дилшод Баратов
Туғилган йили:
18.03.1998 йил.
Туғилган жойи: Қўқон шаҳри.
Биринчи мураббийлари: Улуғбек Тўхтабоев ва Сергей Сергеевич Арслонов.
Ўйнаган жамоаси: “Спартак” (Тошкент шаҳар иккинчи лигаси),“Қўқон-1912” (2015-2019 йиллар)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи.
Ёқтирган футболчилари: Муҳаммад Салох, Лионель Месси, Мурод Холмуҳаммедов, Носир Отақўзиев.
Ёқтирган жамоалари: Барселона, Ливерпул, Қўқон-1912.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика