UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  1 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  4 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  14 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0

Қўқонда бугун аншлаг кўрамизми? Янгиликлар

Қўқонда бугун аншлаг кўрамизми?

Бугун олий лиганинг 16-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Яна бир неча соатлардан сўнг водий дербиси старт олади.
Унда "Нефтчи" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Аввал хабар берганимиздек, мазкур учрашув Фарғонада эмас балки Қўқондаги "Марказий" стадионда кечади. Бўлажак баҳсга кенг жамоатчилик томонидан қизиқиш юқори. Ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар бир тўқнашув уларнинг турнир жадвалида нечанчи ўринни эгаллаб туришидан қатъий назар, доимо кескин курашлар остида ўтиб келган.

Турнир тақвимига кўра бугун мезбонлик қиладиган "Нефтчи" ўтган турда сафарда "Пахтакор"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Фарғоналикларнинг бугунги рақиби "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, йирик 4:1 ҳисобида зафар қучган. Шу боис Ашурматов жамоасининг руҳий тайёргарлиги юқори.

Бугун ҳар иккала жамоада ҳам биттадан йўқотиш бор. Мезбонлардан Дилёрбек Ирматов ва "Навбаҳор" ҳимоячиси Алишер Саматов дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.  

Соат 17:15да старт оладиган баҳсга Фарғонадан ташқари наманганликларнинг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳозир соат 15:20. Стадионга мухлисларнинг ташрифи бошланиб кетди. Водий дербисида аншлаг кўрсак ажаб эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика