UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  3 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  11 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  100 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2

Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуаси барпо этилди Янгиликлар

Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуаси барпо этилди

Теглар :  ҚўқонФутзал
Мамлакатимизда спортга бўлган юксак эътибор кўплаб юртдошларимиз руҳлантирмоқда.

Бугунги кунда Республикамизнинг қайси гўшасига борманг, бир-биридан чиройли бўлган спорт мажмуаларини кўриб ҳавасингиз келади.

Ўзбек футболининг ватани бўлмиш – Қўқон шаҳрида қад ростлаган яна бир спорт мажмуаси фикримизга исбот бўла олади. Қўқонлик тадбиркор Шавкат Шарипов ўз маблағлари эвазига 1,5 гектар майдонига эга бўлган  “Аҳмадхон” спорт мажмуасини қуриб битказди. Ушбу мажмуа жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган барча қўлайликларга эга эканлигини айтиш ўринли. Бу ерда ечиниш-кийиниш, ювиниш, дам олиш хоналари мавжуд. Ушбу мажмуа Қўқон шаҳри Фурқат кўчаси Ёшлар боғи ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ спортчилар шуғулланиш имкониятига эга. Юқори малакага эга бўлган мураббийлар 30 турдан зиёд спорт турлари бўйича машғулотлар олиб боришади.


Ушбу мажмуа Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги учун ўзига хос совға десак, муболаға бўлмайди.

— Юртимизда спортга бўлган мана шундай эътиборни кўрган ҳар қандай одам илҳомланиб кетиши аниқ, дейди тадбиркор Шакват Шарипов. – Буларнинг барчаси ҳукуматимиз ва шахсан Президентимизнинг тадбиркорларга кўрасатаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларнинг меваси дейиш мумкин. Мақсадим Ўзбекистон спортнинг ривожланиши учун ўзимнинг ҳиссамни қўшиш. Умид қиламанки, мажмуамизда шуғуллаётган спортчилардан келажакда жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиқади.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, мажмуада 20 кишига мўлжалланган меҳмонхона ва овқатланиш учун ҳам шароитлар яратилган.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика