“Қўқон-1912” янги сайтга эга бўлади

Narzulla Saydullayev
9 сен 2015, 07:39
Сўнгги йилларда ўзбек футболининг ватани саналмиш – Қўқонда ҳам футбол профессионал даражада ўсишга эришди.

Айни дамда “Қўқон-1912” ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаб келаётган Олий лигадаги ягона клуб саналади, десак муболаға бўлмайди.  Жамоа раҳбарияти беш йиллик дастур асосида иш олиб боришмоқда. Унга кўра, “Қўқон-1912” бир неча йилдан кейин Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этишни мақсад қилган.

Қўқонлик футбол мухлислари учун қувончли хабар. Яқин орада “Қўқон-1912” жамоасининг янги кўринишдаги расмий сайти ишга тушади. Айни дамда техник ишлар якунига етказилмоқда. Ўйлаймизки, янги сайтимиз футбол мухлисларига манзур бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz