UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  10 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2

"Қўқон-1912" янги мавсумга Ўзбекистоннинг ўзида тайёргарлик кўради Янгиликлар

"Қўқон-1912" янги мавсумга Ўзбекистоннинг ўзида тайёргарлик кўради

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби айни кунларда янги мавсумга селекция ишлари ҳамда мавсумга тайёргарлик режалари билан банд бўлиб туришибди.

Бош мураббий  мавсумга тайёргарликнинг аниқ режасини тасдиқлади.  Унга кўра “шунқорлар”нинг  янги мавсумга тайёргарлиги 5 босқичдан иборат бўлади.

04.01 – 09.01 Қўқон шаҳрида
11.01 – 21.01 Тошкент шаҳрида
25.01- 05.02 Фарғона шаҳрида
09.02 – 19.02 Тошкент шаҳрида
22.02 – 01.03 кунлари Қўқон шаҳрида машғулотлар олиб борилади.

Фарғона шаҳрида бўладиган “Ҳоким кубоги” турнирининг санаси аниқ бўлишига қараб, Фарғонадаги йиғин муддати 1-2 кунга ўзгариши мумкин.

Мана шу йиғинлар давомида жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй беради ҳамда жамоа таркиби шакллантирилади.  Янги мавсумга тайёргарлик режасидан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам мураббийларнинг режаларига киритилган. Йиғинлар давомидаги машғулотлар ҳамда ўртоқлик ўйинларидан фото ва видео материаллар, "Қўқон-1912" жамоасида бўладиган ҳар бир ўзгаришлар борасидаги маълумотлар жамоанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали азиз мухлисларга тезкорлик билан етказиб борилади", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика