

Бундай хабарлар давом этади. "Шунқорлар" ўтган мавсумда жамоанинг ғалабаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган ҳужумчи Мўмин Мелиев, дарвозабон Музаффар Абдуллаев ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Азимовлар билан келишув муддатини узайтиришди. Ҳар учала футболчилар 2022 йилги футбол мавсумини ҳам Қўқонда ўтказишади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, кеча жамоа Мурод Холмуҳаммедов ва Александр Мерзляков билан шартнома узайтирилгани ҳамда Жавоҳир Сидиқов билан шартнома тузилгани ҳақида хабар берганди.




