UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  22 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин Янгиликлар

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Бугун Хитойнинг Куйтун шаҳридан келган йирик сармоядорлар "Қўқон-1912" офисида бўлди.

"Жамоамизнинг катта тарихга эга бўлганидан хабар топган инвесторлар "Қўқон-1912" футбол клуби тарихига катта қизиқиш билдирди. Меҳмонларни жамоамиз раҳбарияти илиқ кутиб олди ва уларга жамоамизнинг тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Инвесторлар ва "Қўқон-1912" жамоаси вице-президенти Акрамжон Мамадалиев ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.



Хитойлик меҳмонлар "Қўқон-1912" жамоасини Куйтун шаҳридаги маҳаллий жамоа билан ўртоқлик учрашувига таклиф қилишди. Агар "Қўқон-1912" жамоаси бу таклифга рози бўладиган бўлса, кутиб олиш ва меҳмонхона харажатларни хитойликлар ўз бўйниларига олишларини ҳам таъкидлашди. Бу таклифга жавобан эса жамоамиз раҳбарияти чемпионат вақтида бўладиган танаффусда Хитойга бориб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга розилик беришди. Бу масала бўйича кейинчалик яна бир бор суҳбатлашишга келишиб олинди. Учрашув сўнгида инвесторларга эсдалик совғалари тақдим этилди.



Шунингдек, жамоамиз раҳбари  Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Азамович Усмонов қабулида бўлди. Қабул давомида ҳокимимиз жамоа аъзоларини "Фаргона вилояти ҳокими кубоги" турниридаги галаба билан табриклади ҳамда жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга тайёр эканликларини билдирди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика