"Қўқон-1912" Тоштемиров ва Исоқов билан шартнома муддатини узайтирди
12 дек 2024 19:15
Янгиликлар
"Қўқон-1912" Тоштемиров ва Исоқов билан шартнома муддатини узайтирди
Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" жамоаси икки футболчиси билан янги шартнома имзолади.
Дарвозабон Азиз Исоқов ва ҳимоячи Аслиддин Тоштемиров янги мавсум ҳам қўқонликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Клуб ҳар икки футболчи билан шартнома муддатларини узайтирди. Исоқов 2025 йилнинг 1 декабригача шартномага имзо чеккан бўлса, Тоштемировнинг янги шартномаси 30 ноябрь куни ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, Аслиддин Тоштемиров ўтган мавсум стартидан аввал "Турон"дан "Қўқон-1912" сафига келиб қўшилган эди. Ўз навбатида, Азиз Исоқов ҳам ўтган йил қишда клубга келган. Ундан аввал асли қўқонлик, лекин "Пахтакор" тарбияналувчиси ҳисобланган кипер "Пахтакор" ва "Сурхон" жамоларининг асосий ва U-21 жамоаларида тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар