UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Қўқон-1912" Тошкентда яна иккита ўйин ўтказади Янгиликлар

"Қўқон-1912" Тошкентда яна иккита ўйин ўтказади

Ўз олдига жорий мавсум кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўйган "Қўқон-1912" айни пайтда Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда.

Тоҳир Кападзе бошқарувидаги клуб бугун режага кўра "Бунёдкор" ёшлар жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушди.

Бош мураббий ўйинда қуйидаги футболчиларни синовдан ўтказди.

"Қўқон-1912": Азиз Ашуров, Муҳсин Низомиддинов, Азиз Мадалиев, Даврон Маматов, Жўрабек Ёқубов, Хуршид Узоқбоев, Али Юлдашев, Аҳмаджон Раимжонов, Раҳматулло Мелибоев, Баҳодир Акрамов, Абдуллажон Мирзаев.     

Захирадан тушганлар: Андрей Бакланов, Нодир Ашурматов, Рустам Абдуҳамидов, Аваз Маматхўжаев, Қаҳҳор Ўктамов, Омон Абдуғаниев, Акмал Маражабов, Азиз Тўхтабоев, Алишер Тўхтабоев, Дадахон Сулаймонов, Лазиз Сафоев.        

Учрашувда Достон Ҳамдамовнинг голи "қалдирғочлар"нинг кичик устунлигини таъминлади.

Қўқонликларнинг мазкур пойтахтдаги йиғинида асосийси синов-назорат ўйинларига эътибор қаратиш бўлгани учун, бу жамоа олдида яна иккита ўйин турибди.

Режага кўра энди 17 январь куни Дилшод Нуралиев бошчилигидаги "Пахтакор-2" билан, 19 январь санасида эса Илҳом Мўминжонов қўли остига ўтган "Пахтакор" ёшлар жамоасига қарши майдонга чиқади.

20 январдан эътиборан қўқонликларнинг йиғини яна жамоа қароргоҳида давом эттирилади.

2-9 февраль кунлари Фарғонада "Ҳоким Кубоги"да иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика