UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  0 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  7 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  49 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0

"Қўқон-1912" Тошкентда машғулотларни бошлади. Йиғинга Осиё чемпиони қўшилди Янгиликлар

"Қўқон-1912" Тошкентда машғулотларни бошлади. Йиғинга Осиё чемпиони қўшилди

"Қўқон-1912" жамоаси 2020 йилнинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда.

Кеча жамоа аъзолари дастлабки машғулотларни ўтказишган эди. Бугун эса Бахтиёр Ашурматов шогирдлари икки маҳал машғулотларда иштирок этишди. Машғулотлар "Пахтакор" академиясига қарашли сунъий қопламали майдонда ҳамда "Бунёдкор" академиясининг табиий майдонларида бўлиб ўтмоқда.

"Шунқорлар"нинг бугунги машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилган. Барча мухлисларимизга яхши таниш бўлган ҳужумчи, Осиё чемпиони Андрей Сидоров ҳамда ярим ҳимоячи Собит Синдаров Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан келиб қўшилишган. Ҳозирча бу футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришибди. Шунингдек ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси таркибида ўтказган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам ижара муддати якунига етгач, жамоа таркибига қайтиб келган.

"Қўқон-1912" жамоаси 9 январь куни Душанбенинг "Истиқлол" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берган эдик. Яна иккита ўртоқлик ўйинлари учун спарринг рақиблар билан келишувга эришилди. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Маълумот учун, Андрей Сидоров ўтган мавсум "Бухоро" сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика