"Қўқон-1912": Сўнгги учрашувга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2017, 07:57
"Қўқон-1912" аъзолари сўнгги тур ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар "Марказий" ўйингоҳда ўтказилмоқда.

Таркибда йўқотишлар ҳам йўқ эмас, жароҳат боис Акмал Холмуродов ва Жалил Кимсанов машғулотларда иштирок этишмаяпти. Жамоа сардори Носир Отақўзиев умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Футболчилар мавсумнинг охирги учрашувида мухлисларини хурсанд этишни мақсад қилишган. Шу сабабли машғулотларга зўр беришди.

Эслатиб ўтамиз, Олий лига 30-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашуви 25 ноябрь куни Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz