UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  5 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  6 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  6 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   2 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью Янгиликлар

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью

Суперлига 13-тур доирасида “Қўқон-1912” Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишади.

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг. 


14-учрашув
Бугунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасида 13 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг саккизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 28-14, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 25 очко, “Қўқон-1912” эса 13 очко тўплаган.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
18.03.2017  «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
24.04.2016 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 0:3
25.09.2015 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
19.04.2003 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3
30.11.2002 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 2:1
02.11.2000 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 5 ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган.


 
Учрашув ҳакамлари
Мазкур учрашувни ёш ҳакамлардан бири – А. Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Айтиш жоизки, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинида қанот ҳаками алмашган. Қанот ҳакамлари Р. Серазетдинов ва А. Усмонов 28 май куни Валентин Коваленко бошчилигида Туркия – Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинига таклиф этилган. Шу боис, ПФЛ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бу ҳакамлар ўрнига бошқаларни тайинлади. Яъни, Р. Серазетдинов ўрнига С. Улфатов, А. Усмонов ўрнига А. Цапенко.

Шунингдек, икки нафар назоратчилар ҳам жойларини алмашган. “Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинида назоратчилик қилишга тайинланган Ф. Абдуллаев “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви назортчиси А. Арутюнов билан ўрин алмашишди. Сабаби, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳсини ёш, истеъдодли ҳакам А. Шукуруллаев бошқаради. Бу ҳакамимиз эса ФИФАга тавсия этилмоқда. Бунинг учун ФИФА йўриқчиси ҳисобланган Ф. Абдуллаев унинг хатти-ҳаракатларини кузатиш, зарурат туғилганда тавсиялар бериш топшириғини олган.  
 
Суперлига
13-тур
 “Қўқон-1912” - “Қизилқум”
Ҳакамлар: 
А. Шукуруллаев, С. Улфатов, А. Цапенко, Р. Каримов.
Назоратчи – Ф. Абдуллаев.
Комиссар – Б. Арипов.  

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув 26 май шанба куни “Марказий” ўйингоҳда соат 18:53да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун соат 17:00да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика