UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Ҳусанов майдонга тушди! (онлайн ҳисоб)  25 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  8 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

"Қўқон-1912" ўз қароргоҳида шуғулланмоқда Янгиликлар

"Қўқон-1912" ўз қароргоҳида шуғулланмоқда

Қўқонликларнинг Тошкентдаги йиғини поёнига етган. Жамоа энди ўз қароргоҳида шуғулланмоқда.
Машғулотлар шаҳардаги академик лицейнинг сунъий қопламали стадионида ўтмоқда. 30 январга қадар шу ерда бўлиш режалаштирилган. Шу куни жамоа Фарғонага йўл олади ва иккинчи лига жамоаси "Динамо" билан синов-назорат учрашувида майдонга тушади.

Шу тариқа Тоҳир Кападзе жамоаси 2 февраль куни старт оладиган Фарғона Ҳоким Кубогида иштирок этиш учун тайёргарлик кўради. Олинган маълумотларга кўра, "Қўқон-1912" мазкур турнирдан сўнг яна Тошкентга бориб, ПФЛ Кубогида ҳам қатнашишни мақсад қилган.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, кўрикда бўлган Нодир Ашурматовга жавоб бериб юборилган. Унинг ўрнига ўтган йили асосан захирада қолиб кетган Мунаввар Валихўжаев келган. Шунингдек жарохатдан кейин ҳимоячи Александр Критинин ҳам машғулотлар ўтказишни бошлаб юборган. Кўрикдан муваффақиятли ўтган Даврон Маматов билан шартнома имзоланган. Айтишларича "Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги йиғини чоғида таркиибга "Бунёдкор"нинг иқтидорли футболчилари: Акрам Комилов ва Рустам Ашурматов қўшилади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика