UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  1 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  12 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  89 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  14 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида "Локомотив"нинг бўлажак рақибини мағлуб этди Янгиликлар

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида "Локомотив"нинг бўлажак рақибини мағлуб этди

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" бугун 2020 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини Тожикистон чемпиони Душанбенинг "Истиқлол" клубига қарши ўтказди.

8-дақиқада тожикистонликлар ҳисобни очишди. Манучеҳр Жалилов қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади - 0:1.

21-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан Отабек Ҳайдаров унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол этди - 1:1.

Ўйиндаги сўнгги гол 82-дақиқада қўқонликлар томонидан урилди. Жамшид Ҳасанов ажойиб зарбаси билан рақиб посбонини ожиз қолдирди - 2:1.

Қўқонликлар Тошкентдаги йиғин давомида яна иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишади. 14 январь куни “Сўғдиёна”, 18 январь куни эса “Андижон” жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида келишувга эришилган.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Истиқлол” (Душанбе) – 2:1
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Олим Абдувосилов, Шерзод Аъзамов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Голлар: Отабек Ҳайдаров (21), Жамшид Ҳасанов (82) - М. Жалилов (8).
“Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Иқбол Маликжонов, Аваз Маматхўжаев, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров, Суҳроб Бердиев, Суҳроб Нуруллоев, Отабек Ҳайдаров, Андрей Сидоров.
Захира: Музаффар Абдуллаев, К.Муҳаммедов, Шодиёр Хожиматов, Л.Муҳаммаджонов, Эргаш Исмоилов, Азамат Исроилов, Д. Ҳошимов, Дилшод Раҳматуллаев, Суннат Эрматов, Жаҳонгир Аҳмадов, С. Очилов, Шохназар Норбеков, Дилшод Баратов, Жамшид Ҳасанов, Муҳаммаданас Ҳасанов, А.Султонов, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Ризо Айвазов.
“Истиқлол”: Р. Ятимов, И. Жалилов, А. Ларин, Д. Табрези, Э. Бойматов, М. Раҳимов, А. Жалилов, П. Эҳсони, Ш. Бобоев, М. Жалилов.
Захира: Д. Додобоев, З. Фузайлов, Ш. Давлатов, С. Азимов, Х. Жўраев, Ж. Раҳимов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика