UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  68 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихидан Янгиликлар

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихидан

Жума куни "Қўқон-1912" Суперлига 4-тур доирасида ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Очилиш учрашуви
Шу куни Қўқондаги “Марказий” стадионда мавсумнинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Бу маросимга ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрилмоқда. Шанба куни стадионга ташриф буюрган мухлислар олам-олам таассурот билан қайтишлари аниқ.
 
Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 24 бор куч синашишган. 5 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-27. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 19 очкони қўлга киритган.

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.10.2017  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 2:0
01.10.2016 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:1
31.05.2015  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 0:1
23.08.2003 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:2
09.11.2002 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:0
22.06.2000 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 11 та ўйиннинг бештасида ғолиб чиққан. Учта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган.


Қўқондаги сўнгги учрашув
Ушбу жамоаларининг охирги ўйини 2017 йилги чемпионатнинг  25-турда  Қўқонда бўлиб ўтган ўйин эди.  Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Эски танишларнинг янги тўқнашуви
Жума кунги баҳсда эски танишлар – “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва “Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжоновларнинг навбатдаги тўқнашувига гувоҳ бўламиз.
Мўминжонов “Навбаҳор”ни қабул қилиб олганидан бери “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учрата олгани йўқ.
Ўтказилган иккита учрашувда дуранг қайд этилган битта ўйинда "Қўқон-1912"нинг қўли баланд келган.

Тарихий ўйин
Бу жамоалари жума куни Суперлигадаги ўзаро биринчи учрашувларини ўтказишади. Демак, 31 март кунги баҳс ўзига хос тарихий аҳамиятга эга бўлади.
Тарихий ўйинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоалар 1992 йилги Ўзбекистон Кубоги финалидаги майдонга тушишганини эслаш жоиз.

Кимнинг тарнсфер нархи баланд?
Германиянинг Transfermarkt.de портали футболчиларнинг тахминий трансфер нархини эълон қилиб боришидан хабарингиз бор. Ушбу сайтнинг маълумотига кўра, “Қўқон-1912” жамоасининг умумий нархи 4,23 миллион еврога баҳолган. "Қўқон-1912"даги энг трансфери юқори бўлган футболчи Александр Мерзляков бўлиб турибди. Унинг трансфер нархи 450 минг еврога тенг.

“Навбаҳор”нинг умумий нархи эса 4,4 миллион еврога баҳоланган. Наманганликлар таркибидаги энг қиммат футболчи - Даврон Ҳошимов бўлиб, унинг трасфер нархи 400 минг еврони ташкил этмоқда.

Ҳакамлар
31 март  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Навбаҳор ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Ушбу ҳакам ўтган йили ҳам “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини бошқарган.
Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар "Қўқон-1912" иштирокидаги еттита учрашувда ишлаган.
 
Суперлига
4-тур
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар: 
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
Комиссар: М. Саидқосимов

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув жума куни соат 18:00да “Марказий” стадионида старт олади. 30 март куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари Учкўприкдаги “Марказий” стадионда майдонга тушишади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика