UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" назорат учрашувини 3000 мухлис кузатди Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" назорат учрашувини 3000 мухлис кузатди

Бугун футболчиларимиз мавсумлар оралиғидаги иккинчи назорат ўйинида “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишди.
Гарчи ўйин ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлсада, жамоалар “дерби”да бор куч ва маҳоратларини ишга солишга интилишди. Қолаверса, ҳеч бир футболчи ўзини аямаган ҳолда ҳаракат қилди. Айнан шу сабабли Толибжонов икки нафар ўйинчини майдондан четлатишга мажбур бўлди. Ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли, четлатилган футболчилар ўрнини бошқа ўйинчилар эгаллашди. Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган баҳс мухлисларда ҳам қизиқиш уйғотди. Шу сабабли, учрашувни 3000 атрофидаги ишқибозлар кузатишди. Жамоамиз гарчи меҳмонда тўп сурган бўлсада рақибга қараганда яхшироқ тайёргарликка эга эканлигини амалда исботлади. Бу ҳол ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Биринчи бўлимда Мўйдин Мамазулунов ҳисобни очишга эришган бўлса танаффусдан кейин Шаҳбоз Эркинов ва Алишер Маҳмудовлар ҳам муваффақият қозониб, якуний натижани 3:0 бўлишини таъминлашди. Учрашувда бетоблиги туфайли Тоҳир Шамсиддинов майдонга туша олмади.

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 0:3 (0:1). 14 январ. Қўқон. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакам: Р.Толибжонов.
“Навбаҳор”:
Дониёр Усмонов, Бобур Акбаров, Алишер Саматов, Раҳматулло Бердимуродов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Роббим Ҳасанов, Азим Аҳмедов, Илҳом Бойдадаев, Шаҳбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулунов. Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Сардор Теляков, Отабек Валижонов, Омон-Биик Ҳалилов, Иброҳим Исмоилов, Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Анвар Ҳожимирзаев, Ботир Тўрабоев, Азиз Турғунбоев.
Голлар: М.Мамазулунов (44), Ш.Эркинов (56), А.Маҳмудов (66).
Четлатишлар: Б.Акрамов (39) – ОВалижонов (62).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика