UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  1 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  2 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  3 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  5 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  14 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  9 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1

"Қўқон-1912" Муроджон Исмоиловни янги мураббий сифатида таништирди Янгиликлар

"Қўқон-1912" Муроджон Исмоиловни янги мураббий сифатида таништирди

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳининг анжуманлар залида “Қўқон-1912” жамоасининг янги бош мураббийи Муроджон Исмоиловни таништириш маросими ўтказилди.

Унда жамоамизнинг айрим футболчилари ва мухлислар клуби вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов сўзга чиқиб, янги бош мураббийни таништиришди ва жамоанинг кейинги режалари хусусида тўхталиб ўтишди.

Мана қарийиб бир ойдан бери “Қўқон-1912” жамоасига ким бош мураббий бўлиши борасидаги савол кундаланг турганди. Ниҳоят, икки кун олдин бу масалага ойдинлик киритилди. Жамоамизга Муроджон Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди. Янги мавсумга тайёргарликни 17 декабрдан бошлаймиз. 28 декабрь куни катта тадбир ўтказиш режалаштирилган. Айнан шу куни кўп саволларга жавоб топилади.


Шундан кейин сўз навбати клубнинг янги бош мурабббийи Муроджон Исмоиловга берилди.

“Қўқон-1912” жамоасидан тушган таклиф мен учун янги чақириқ бўлди. Қўқон футболи буюк тарихига эга. Бу ердаги футболга бўлган муносабат ҳам бошқача. Клуб раҳбарлари, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз", деди мураббий.

Мухлислардан бирининг “жамоага янги футболчилар таклиф этиладими?” деган саволга Мурод Музаффарович қуйидагича жавоб қайтарди:

"Албатта ҳар бир мураббийининг ўз қараши бор. Аввало жамоада ўйнаган футболчилар билан гаплашиб кўрамиз. Кейин қайси чизиқларни кучайтириш лозим бўлса, ўша чизиқларга янги футболчиларни таклиф этамиз. Кўз остимга олиб қўйган футболчилар ҳам бор. Лекин улар борасида ҳозир бир нарса дея олмайман".

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика