UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  18 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10

“Қўқон-1912” жамоаси ўқув-машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда Янгиликлар

“Қўқон-1912” жамоаси ўқув-машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда

Coca-Cola Суперлигасида ФИФА кунлари туфайли қисқа танаффус юзага келди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 ва 29 март кунлари Наманган шаҳрида ташкил этиладиган “Наврўз кубоги” ҳалқаро турнирида иштирок этади. 

Чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Футболчилар кеча Тошкентда тўпланишди ҳамда машғулотларни бошлаб юборишди. Бугундан “шунқорлар”нинг машғулотлари кунига икки маҳалдан бўлиб ўтади. Машғулотларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган Жавоҳир Сидиқов иштирок этмаяпти. Қолган барча жамоа аъзолари машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Жамоа мураббийларининг режаларига кўра Тошкент йиғини 26 мартга қадар давом этиши кўзда тутилган. 

“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola Суперлигасидаги навбатдаги 4-тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. 

“Қўқон-1912” – “Металлург” баҳси 31 март куни, соат 18:30да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.

 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика